11:49 | 11.01.22 323

Қозоғистонда ҳибсга олинган фуқаролар орасида ўзбекистонликлар борми?

Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахборот бериб, ҳозирда мамлакат фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вазирлик қўшни давлатдаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари — Нур-Cултондаги элчихонаси, Олмаота ва Оқтовдаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилган.

Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилган. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Cултон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланган. Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилган. Улар «Uzbekistan Airways» компаниясининг навбатдаги рейслари орқали ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олмаота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда. Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди.

«Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистоннинг Нур-Cултон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олмаота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Оқтов (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистондаги намойишлар юзасидан расмий баёнот берганди. «Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олиш, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади», дейилганди баёнотда.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 938
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 437
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1815
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 790
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1184