Саудия Арабистонида дунёда биринчи марта туялар учун «Rest Assured» меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Gulf News» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, меҳмонхона 120 та «хона»дан иборат бўлиб, унда 50 дан ортиқ одам хизмат қилади. Ходимлар ҳайвонларни парвариш қилиш, тозалаш ва ҳимоя қилишни таклиф қилади. Беш юлдузли хизматларга озиқ-овқат ва илиқ сут ҳам киритилган.

Таъкидланишича, кунлик тўлов бир кеча учун тахминан 400 Саудия риалини (тахминан 106 доллар) ташкил қилади. Маълумот учун, Саудия Арабистонида туялар машҳур ҳайвонлар бўлиб, ҳозирда қиролликда олтинчи марта Қирол Абдулазизнинг туя фестивали ўтказилмоқда.

Аввалроқ саудиялик малика 3 йиллик қамоқдан сўнг озод этилганди. Шунингдек, Саудия шаҳзодаси қиролни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланганди.