АҚШ 2022 йилда фақат аутентификация (тасдиқланган, рухсат берилган) қилинган фойдаланувчилар томонидан отилиши мумкин бўлган ақлли қуролларни истеъмолчиларга тақдим этади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, бундай қуролни яратиш зарурлиги ҳақидаги баҳслар 20 йил давом этган. Ақлли қуроллар фойдаланувчи идентификаторини тасдиқлаш технологиясидан фойдаланган, жумладан, агар кимдир қуролдан отишга ҳаракат қилса, унинг эгаси қуролни ўчириб қўйиши мумкин.

Таъкидланишича, бундай қуроллар ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайтириш, йўқолган ёки ўғирланган қуролларни яроқсиз ҳолга келтиришни ҳамда қуролларнинг тортиб олинишидан қўрққан полиция ходимлари ва қамоқхона назоратчилари хавфсизлигини таъминлайди.

«LodeStar» бармоқ изини ўқувчи ва NFC телефон дастури томонидан фаоллаштирилган NFC чипи ва ПИН-кодни бирлаштиради. Қуролдан бир нечта киши фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Бармоқ изини ўқувчи микросекундларда қуролни қулфдан чиқаради, лекин у нам иқлим ёки бошқа оғир муҳитда ишламаслиги сабабли пин панели захира сифатида ишлатилади. Қурол дўконларда 895 доллардан сотилиши қайд этилган.

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»

Аввалроқ Россияда ҳарбий қурол муваффақиятли синовдан ўтказилганди. Шунингдек, АҚШ Федерал тергов бюросининг номаълум учар жисмларга оид маълумотлари очиқланганди.