COVID-19 пандемияси Ўзбекистон автомобиль саноатига қандай таъсир кўрсатди?

Автомобиль ишлаб чиқариш юқори технологик ва мураккаб жараён бўлгани сабабли деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари, жаҳон меҳнат тақсимоти ҳамда етказиб бериш занжирларининг фаол иштирокчилари ҳисобланади: ҳеч бир бренд тўла-тўкис эмас, ўз-ўзидан инқироз «UzAutoMotors»ни ҳам четлаб ўтмади.

Фото: «Bugun.uz»

Жаҳон иқтисодиёти манзараси ва структурасини ўзгартирган коронавирус бошқа соҳаларга нисбатан айнан автомобиль саноатига кучлироқ таъсир қилди. Бозорга ҳозир ва шу ерда таъсир кўрсатадиган объектив омиллардан ташқари, юзага келишига фақатгина COVID-19 сабаб бўлмаган инқирознинг алоҳида белгилари ҳам катта аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлашдаги глобал инқирозга ХХР технологик компанияларига қарши АҚШ савдо урушларининг авжига чиқиши тўғри келди. Huawei ва ZTE’га микрочип етказиб беришни чекловчи Хитой гигантларига қарши санкциялар кейингиларни АҚШ билан муносабатлар ўткирлашган тақдирда ички захирани яратиш учун дунёда мавжуд яримўтказгичларнинг катта қисмини сотиб олишга мажбур қилди.

Шу тариқа микропроцессорлар бозорида смартфон ва автомобиллар бозорини қамраган бўрон ҳосил бўлди. Шу билан бирга жаҳон микрочип ишлаб чиқаришнинг катта улушини ўзида сақловчи Тайван атрофидаги Америка–Хитой ҳарбий-дипломатик қарама-қаршилиги вазиятнинг барқарорлашишига йўл қўймаяпти.

Оқибатда 2021 йил барча юксак технологик соҳалар, хусусан, дунёда етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун оғир келди: ишчилар персоналининг қисқариши, конвейерларнинг тўхтаб қолиши, завод ва бутун бир кластерларнинг ёпилиши одатий амалиётга айланди. Жаҳоннинг етакчи автомобилб державаларида машиналарнинг баланд нархлари ва кўп ойлик навбатлар ҳеч кимни ҳайрон қолдирмай қўйди.

Тахминий баҳоларга кўра, компонентлар танқислиги ишлаб чиқаришнинг даҳшатли даражада пасайишига олиб келади: жаҳон миқёсида бу кўрсаткич 16 фоиз атрофида, айрим брендларда эса 50 фоизга етган. Масалан, «General Motors» АҚШ, Канада ва Мексикадаги учта корхонасида  маълум вақтга амалиётларни тўхтатиб туришга мажбур бўлган, унинг Жанубий Кореядаги заводларида эса ишлаб чиқариш ҳажми бу йили икки баробар қисқарди.

Микрочиплар танқислиги

«UzAutoMotors»нинг 2020 йилда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда (рекорд 280 080 дона автомобиль) 2021 йил учун ҳам талабнинг ортишини инобатга олиб, ишлаб чиқариш режаси 320 000 дона белгиланганди. Ушбу прогнозларнинг муваффақиятли амалга ошиши учун ишлаб чиқариш қуввати, амалда мавжуд шартномалар ва ходимлар сони имкон берди. Бироқ глобал муҳитнинг кескин ўзгариши, яримўтказгичлар етишмаслиги биринчи чоракнинг ўзида автомобиль ишлаб чиқарувчиларга таъсир қила бошлади.

2020 йилда тузилган шартнома бўйича 280 минг дона автомобилга микрочип етказиб бериш ўрнига фақатгина 150 минг дона автомобиль учун микрочиплар етказиб берилди. Қолаверса, яримўтказгичларни етказиб бериш бўйича муаммолар битта автомобиль ишлаб чиқарилишида керак бўладиган 7–8 типдаги (двигателни бошқариш блоки, мультимедиа тизими, ABC, Ero-Glonass ва бошқалар) микрочиплар билан юзага келди.

Компанияда микрочиплар захирасининг мавжудлиги ишлаб чиқариш конвейерларининг тўхтаб қолишининг олдини олди. Бундан ташқари вазиятни барқарорлаштириш учун фавқулодда чоралар кўрилди: GM раҳбарияти ва бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ўтказилган музокаралар натижасида қўшимча равишда яримўтказгичларни етказди. Бу эса 2021 йил инқироз даврида кутилган 150 000 эмас, 235 600 та автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди.

«UzAutoMotors»ни зарур миқдорда микрочиплар билан таъминлаш ва логистик жараёнларни яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан боғлиқ барча чоралар биргаликда автомобилларга бўлган талабнинг қондирилишига ёрдам беради.

Компаниянинг микрочипларни етказиш ва дунёдаги логистик вазиятга таъсир кўрсатиш даражаси жуда оз. Кўплаб таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, микрочиплар ва логистика билан боғлиқ муаммолар жаҳон бозорида 2023 йилга қадар сақланиб қолади. Қолаверса, вазият ҳатто ёмонроқ тус олади.

2022 йилда мазкур катаклизмларнинг компания фаолиятига таъсирини юмшатиш учун GM билан автомобиль ишлаб чиқариш микрочиплари ва логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бироқ ҳатто шу ҳолатда ҳам «UzAutoMotors» томонидан компаниянинг  инқироздан чиқиши учун унга боғлиқ барча чораларнинг кўрилиши у таъсир кўрсата олмайдиган хавфларни истисно қилмайди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023