Фарғона вилояти Қўштепа туманида 10 январь куни велосипедчи «Laсetti» уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ҳайдовчи С.З. «Laсetti» русумли автомашинасини Эшонгузар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмидан кесиб ўтаётган велосипедчи Т.К.ни уриб юбориши оқибатида Т.К тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Кадр: Telegram

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Кадр: Telegram

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Аввалроқ ҳам Фарғонада «Lacetti» уриб юборган велосипедчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган эди. Шунингдек, Наманганда «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипедчини уриб юборган.