Швейцариянинг Жаҳон иқтисодий форуми ташкилоти инсоният учун яқин 10 йил ичида юз бериши мумкин бўлган асосий хавфларни аниқлади. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «pixabay.com»

Маълум қилинишича, келтирилган хавфлар 2021 йилнинг май–сентябрь ойларида 124 давлатдан 12 мингдан ортиқ вакил иштирокида ўтказилган сўров натижалари асосида ишлаб чиқилган. Экологик муаммолар рўйхатда антирекорд ўрнатган. Рўйхатнинг биринчи беш қаторидан ижтимоий тарқоқлик ва тирикчилик инқирози кўринишидаги таҳдидлар жой олган.

Олтинчи ўринда янги инфекциялар хавфи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни инсоннинг атроф-муҳитга зарар етказиши ва табиий ресурслар инқирози эгаллаган. Қарз инқирози ва геоиқтисодий қарама-қаршилик рейтингда мос равишда тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни қайд этган.

Шунингдек, Австралия, Бельгия, Канада, Кипр, Дания, Германия, Венгрия, Италия ва бошқалар аҳолиси экологик муаммолардан қўрқиши, аммо Россия, Аргентина, Қозоғистон ва Чехияда бу муаммоларга эътибор қаратилмаётгани қайд этилган.

Аввалроқ олимлар иқлим ўзгаришининг янги оқибатларидан огоҳлантирганди. Шунингдек, инсониятни 2022 йилда қандай хавф кутаётгани айтилган.