Қозоғистон парламенти Қуйи палата депутати, республика собиқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева коронавирусга чалингани туфайли 12 январь куни ялпи мажлисга келмади. Бу ҳақда парламент матбуот хизматига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Назарбоева касаллик таътилида ва шу сабабли йиғилишда қатнаша олмаган. Шунинг учун ҳам у оммага кўриниш бермаяпти. Айни пайтда Элбошининг қизи Отмаотадаги уйида бўлиб, ковидга қарши даволанмоқда. Дариға Назарбоева 2021 йил январидан парламент қуйи палатасининг Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси аъзоси бўлган. У 2020 йилнинг майигача Парламент Сенати спикери бўлган, ҳозир эса Нурсултон Назарбоев жамғармасини бошқаради.

Қозоғистондаги норозилик намойишлари чоғида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам касал бўлгани учун омма олдига чиқмаган. Бироқ аввалроқ ОАВда Назарбоев Қозоғистондаги норозилик намойишлари фонида қизлари билан республикани тарк этгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.

«Orda» нашри Элбошининг акаси Болат мамлакатда қолгани, Назарбоев даволаниш учун четга кетганини айтган. Бироқ бу маълумот тасдиқланмаганича қолган. Элбошининг собиқ маслаҳатчиси Ермуҳамет Ертисбаев унинг Олмаотада эканини маълум қилган.

Аввалроқ Қозоғистон собиқ давлат раҳбари президентлик лавозимида қолиши учун уни қандай кўндиришганини айтганди.