Антарктидада кемаларда олиб борилаётган миссиялар микроорганизмларни ўзи билан совуқ материкка олиб келиб, у ердаги экотизимни йўқ йилиши мумкин. Бу ҳақда «Cambridge Independent» хабар берди.

Фото: «GoogFon»

Кембриж университети мутахассисларининг аниқлик киритишича, 1581 йилдан одамлар Антарктидани тадқиқ қилишни бошлаган. Кўп сонли портлар ташкил этилган ва бу Антарктидага ғайриоддий организмларни етказиб беришга олиб келган. Булар мидия, қисқичбақа ва сув ўтлари каби организмлар ҳисобланади. Улар кема корпусига ёпишади ва шу тариқа қитъалар ўртасида саёҳат қилади. Кембриж университети зоология кафедраси профессори Дэвид Олдрижнинг сўзларига кўра, маҳаллий бўлмаган организм турлари Антарктида биохилма-хиллигига энг катта таҳдидлардан бири саналади.

Таъкидланишича, тадқиқот кемалари Антарктида портларида сайёҳлик кемаларига қараганда узоқроқ туради, аммо балиқ овлаш ва таъминот кемалари маҳаллий бўлмаган турларнинг кириб келиш эҳтимолини оширади.

«Биз Антарктида илгари ўйланганимиздан кўра кўпроқ глобал миқёсда муаммоларга боғланганини билиб ҳайратда қолдик. Натижаларимиз шуни кўрсатадики, биохавфсизлик чораси ҳозиргидан кўра кенгроқ жойларда амалга оширилиши керак», — дейди тадқиқотчи.

Аввалроқ Антарктидада номаълум гигант «гумбаз» топилганди. Шунингдек, олимлар Бермуд учбурчаги сирини очишга ёрдам берадиган янги маълумотни аниқлаганди.