18:26 | 12.01.22 111

Олимлар коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ноодатий усулини айтди

Швейцариялик олимлар бу бўйича тадқиқот ўтказди

Глазго университети олимлари умумий шамоллашни келтириб чиқарадиган риновирус одамни коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Маълум қилинишича, риновирус танада бўлганида коронавирус организмга кириб, ривожлана олмайди. Лаборатория шароитида ўтказилган тажриба давомида олимлар бир вақтнинг ўзида инсон нафас йўлларининг сунъий проекциясига ҳам риновирус, ҳам коронавирус юқтирган. Тажриба шуни кўрсатдики, риновирус коронавирусни қайтарган.

Шунингдек, мутахассислар бу фақат лаборатория тажрибаси бўлиши, чунки табиий шароитларда вируслар ва тананинг механизмлари бошқача ҳаракатланиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ коронавируснинг янги аломатлари эълон қилинганди. Шунингдек, олимлар «омикрон» штами ўпкани қанчалик зарарлаши мумкинлигини маълум қилган.