Астрономлар кучли тошқин кучлари туфайли шакли шардан кўра регби тўпига ўхшаш биринчи сайёрани топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ESA»

Маълум қилинишича, «WASP-103b» сайёраси Геркулес юлдуз туркумида Ердан бир неча ёруғлик йили узоқликда жойлашган. У Юпитердан деярли икки баравар, массаси эса ундан бир ярим баравар катта. Шунингдек, Ер ва Қуёшга қараганда сайёра ўз юлдузига эллик марта яқинроқ жойлашган. «WASP-103b» сайёрасининг ўзи Қуёшдан 1,7 баравар катта ва 200 даража иссиқроқ.

«Сайёра ўз юлдузига яқин жойлашгани сабабли биз сайёрада жуда кучли сув тошқини борлигига шубҳа қилдик, аммо буни ҳали ҳам аниқлай олмадик», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Берн университети астрофизика профессори Янн Альберт.

Таъкидланишича, аввалроқ Ҳабль ва Спитцер космик телескоплари «WASP-103b» сайёрасини кузатган, бироқ деформацияни кўра олмаган. «Хеопс» телескопининг юқори аниқлиги ва мослашувчанлиги тадқиқотчиларга сайёрадаги майда сув тошқини сигналини ўлчаш имконини берган.

«Бир нечта шундай кузатувлардан сўнг деформацияни ўлчашга муваффақ бўлдик. Ажабланарлиси шундаки, бундай таҳлил биринчи марта ўтказилди, Олинган натижалар нафақат сайёранинг шакли, балки унинг ички тузилиши ҳақида ҳам маълум хулосалар чиқаришга имкон берди. Материалнинг деформацияга чидамлилиги унинг таркибига боғлиқ. Ерда биз фақат океанлардаги сув тошқинини кўришимиз мумкин.

Сайёрамизнинг тошлоқ қисми у қадар кўп ҳаракат қилмайди. Шунинг учун сайёра қанчалик деформацияланганини ўлчаб, биз унинг қанча қисми тош, газ ёки суюқликдан иборатлигини аниқлашимиз мумкин», — дейди Женева университети мутахассиси Бабатунде Акинсанми.

Унинг фикрича, сайёранинг ички тузилиши гарчи у икки баробар катта бўлса ҳам, Қуёш тизимидаги энг йирик газ гиганти бўлган Юпитерникига ўхшайди.

«Шунинг учун ‘WASP-103b’ юлдуз ёки эҳтимол бошқа механизмлар томонидан иситилиши туфайли жуда катта», — деган тадқиқотда иштирок этган Женева университети астрономия профессори Моника Лендл.

Мутахассислар яқинда ишга туширилган Жеймс Уэбб космик телескопи томонидан олинадиган маълумотлар сув оқими деформацияси параметрларини яхшироқ аниқлаш ва «WASP-103b» сайёрасининг ички тузилишини аниқроқ тушуниш имконини беришини айтган.

Аввалроқ америкалик олим Ернинг ҳалқаси пайдо бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, NASA Плутон сайёрасининг янги суратини намойиш қилганди.