Россия тиббиёт фанлари номзоди, клиник фармаколог Андрей Кондрахин «омикрон» штамининг бошқа ковид турларидан фарқини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Российская Газета»

Маълум қилинишича, ҳид билишнинг йўқолиши коронавируснинг асосий аломати бўлишни тўхтатган. «Ковиднинг бу турида асоратлар касаллик сўнгида аниқланиши ҳақида далиллар мавжуд», — деган у. Таъкидланишича, «омикрон» «дельта»дан фарқли ўлароқ, ошқозон-ичак тракти томонидан оғриқли аломатларни келтириб чиқармайди. Ушбу штаммда инфекция ўпкага тушмайди, аммо бронхда қолади.

«Одамни бурун оқиши, йўтал, бир неча кун давомида кузатиладиган ҳароратнинг кўтарилиши безовта қилади», — дея тушунтирган шифокор.

Аввалроқ «омикрон» штамининг хавфли аломатлари ва бу штаммнинг инсон организмидаги асосий «нишони» маълум қилинган.