Коронавируснинг «омикрон» штами кексалар, эмланмаганлар ва ёндош касаллиги борлар ҳаётига алоҳида хавф туғдиради. Бу ҳақда ЖССТ мутахассисларига таяниб, «CNBC» хабар берди.

Фото: «The Boston Globe»

Маълум қилинишича, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар департаменти техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керкхове ва фавқулодда вазиятлар бўйича ташкилот директори Майк Райан бу ҳақда маълумот берган.

«‘Омикронʼ инфекциясидан ўлим хавфи ёшга қараб ортади. Шунингдек, бизда ёндош касали бўлганларнинг шифохонага ётиши ва ўлим хавфи юқори эканини кўрсатадиган маълумотлар мавжуд», — дея тушунтирган Керкхове.

Райан таъкидлашича, «омикрон» варианти беморларда ўртача оғирроқ шаклда кечади. «Шунга қарамай, бутун дунё бўйлаб юз минглаб одамлар шифохоналарда», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ ЖССТ расмийси «дельтакрон» штами аниқланганини рад этганди. Шунингдек, ташкилот «омикрон» штами бўйича баёнот берганди.