Қирғизистонда ҳам коронавируснинг «омикрон» штамини юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Кабар»

Маълум қилинишича, миллий фтизиатрия маркази коронавирус штамини аниқлаш учун секвенция (оқсиллар ва нуклеин кислоталар ДНК ва РНК) ўтказган. «Беморлар январь ойи бошида юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва уларнинг иккитасида ‘омикрон’ штами аниқланган», — дейди мутахассис.

Таъкидланишича, ўтган сутка давомида мамлакатда  465 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. «Бу каби кўрсаткич беш ойдан бери қайд этилмаганди», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам коронавируснинг «омикрон» штами аниқланган.

Авваалроқ «омикрон» штамининг энг кенг тарқалган аломати маълум бўлганди. Шунингдек, «омикрон» штамининг инсон организмидаги асосий «нишони» аниқланганди.