Президент қарори билан Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, туризм ва спорт вазирининг оммавий спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинган. Шу муносабат билан вазирнинг оммавий спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилган.

Шунингдек, вазирнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси — Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозими жорий қилинган. Шу муносабат билан туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими тугатилган.

Аввалроқ Самарқанд ҳокимлиги бошқаруви тузилмасига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.