Ўзбекистонда 11 январь куни 604 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 11 январь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 604 нафарни ташкил этиб, жами беморлар сони 201 минг 759 кишига етди. Шунингдек, қуйида касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида очиқланган:

  • 5 нафар Қорақалпоғистонда;
  • 11 нафар Андижон вилоятида;
  • 7 нафар Бухоро вилоятида;
  • 41 нафар Жиззах вилоятида;
  • 24 нафар Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафар Навоий вилоятида;
  • 3 нафар Наманган вилоятида;
  • 42 нафар Самарқанд вилоятида;
  • 13 нафар Сирдарё вилоятида;
  • 9 нафар Фарғона вилоятида;
  • 17 нафар Хоразм вилоятида;
  • 97 нафар Тошкент вилоятида;
  • 331 нафар Тошкент шаҳрида.

Маълум бўлишича, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилган.

«Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда ‘омикрон’ штами аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашиб бораётганини маълум қилганди.