Ўзбекистонда қанча эркак ва аёл яшаши маълум қилинди. Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га бу бўйича хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 1991 йилда мамлакатда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган. Кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 271 минг 276 киши бўлиб, бундан 17 миллион 527 минг 126 нафарини аёллар, 17 миллион 744 минг 150 нафарини эса эркаклар ташкил этади. Шунга кўра, эркаклар сони аёлларга қараганда 217 минг 24 нафарга кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу кўрсаткиш 2021 йилнинг 1  октябрь ҳолатига кўра, қанчани ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.