Россия Украина чегараси яқинида 11 январь куни ўқ ва танк иштирокида ҳарбий ўқув машғулотлари бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Воронеж, Белгород, Брянск ва Смоленск вилоятларидаги полигонларда ўқ отиш машқлари ўтказилмоқда, уларда 3000 га яқин ҳарбий хизматчи қатнашмоқда ва 300 га яқин техника, жумладан, танклар жалб этилган.

Қайд этилишича, машғулот доирасида махсус-тактик машқлар ўтказилиб, турли тузилмаларнинг жанговар мувофиқлашуви ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидланишича, ҳарбий қисмлар ўз машқларини ўқув жанги билан якунлаши керак. Машғулотларнинг биринчи босқичи жанговар отишмаларни ўз ичига олади: «БМП-2» ва «Т-72Б3» танклари экипажлари душман техникаси ҳамда ишчи кучига тақлид қилувчи нишонларга зарба бериш маҳоратини намойиш этади.

Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Фото: Россия мудофаа вазирлиги

Аввалроқ Россия қўшинлари Украина билан чегарага қандай жойлаштирилгани кўрсатилган харита эълон қилинган. Шунингдек, Россия Украина билан чегарага қанча ҳарбий жойлаштиргани очиқланганди.