«Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта ўринбосари бўлиши керак» — Алишер Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров педагогика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги қатор таклифларни илгари сурди. Депутат бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилган.

Фото: Telegram / @alisherqodir

Хабарда айтилишича, ушбу таклифлар фракция мажлисида илгари сурилган ва 11 январь куни партия фаоллари ўртасида муҳокама қилинган.

«Мамлакатни ўрта ва узоқ истиқболдаги равнақи учун педагогика соҳасини ислоҳ қилишга устуворлик берилиши керак», — дейди партия раиси. Унинг таъкидлашича, педагогика институтларига танлов махсус тизим асосида фақат педагогик қобилияти бўлганларнигина саралаб олишга қаратилиши лозим.

Алишер Қодиров педагогларни тайёрлашда давлат асосий буюртмачи бўлиши, буюртмачи сифатида келишилган таълим муассасасида ўз соҳасида 5 йил ишлаш мажбуриятини юклаши ва битирувчиларни иш билан таъминлаш вазифасини зиммасига олиши зарурлигини ҳам айтиб ўтган.

Шунингдек, депутат илгари сурган ташаббуслар қаторидан қуйидагилар жой олган:

  • мактабларда ўқувчи билими ва педагог фаолиятини янги тизим — видеокузатув асосида баҳолаш зарурлиги;
  • Тарбия ва таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Парламент ҳузурида ва Парламентга бевосита ҳисобдор бўлиши;
  • Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, бу вазирлик ҳар бир болани оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлиши кераклиги;
  • ушбу вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларни малакасини ошириш билан бирга, масъулиятсизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши;
  • 18 ёшгача фарзанди бор аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ота-оналарнинг фарзанд тарбия қилиш бўйича малакасини оширишга қаратилган манзилли ва масофавий ўқув-маслаҳат тизимини яратиш, меҳнат ҳуқуқларида алоҳида имтиёзлар бериш кераклиги айтиб ўтилган.

Депутат ўз фикрини «Инсоннинг эртага қандай бўлиши унинг бугун кўрган тарбиясига боғлиқ», — дея якунлаган.

Маълумот учун, Алишер Қодиров 2021 йилги Ўзбекистон президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этиб, умумий беш номзод ичида 3-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма