Тошкентда «Malibu»си ўқотар қурол билан тўхтатилган ҳайдовчи ҳодисага нима сабаб бўлганини айтди — видео

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида «Malibu» ўқотар қурол билан тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби «Bugun.uz»га автомобиль ҳайдовчиси ушланганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, тергов давомида ҳайдовчи воқеага нима сабаб бўлганини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, воқеа Белдерсойдан қайтаётганида содир бўлган.

«Бир ўзим Белдерсойга бордим. Ўша ерда ароқ ичдим. 4 кун турганимдан сўнг 5-куни қимматлиги учун у ердан кетмоқчи бўлдим. Бунинг учун учун «счотни» ёпишим керак эди. Аммо ёнимда бунга етадиган пулим йўқ эди», — дейди ҳайдовчи.

Унинг сўзларига кўра, айнан пули йўқлиги учун Тошкентга бориб, дўконидан пул олиш мақсадида йўлга чиққан. Маст ҳолатда бўлишига қарамай, машинани бошқарган. Қонуний талабларга бўсунмаган ва ҳозирда ҳамма қилган ишидан афсусда.

«Ўзимни хатти-ҳаракатларимга жавоб беролмай қолдим, ‘вообше дупелʼ бўлиб қолибман. Ароқ ичдим, пиво ичдим, кейин ‘вообше’ ўчиб қолибман», — дея қўшимча қилган у.

Маълумот учун, 7 январь куни туманнинг Янгишаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатда бўлган фуқаро А.А. бошқарувидаги «Malibu» автотранспорти тўхтатилган. Аммо ҳайдовчи шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Ходимлар ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда ўқотар қуролини қўллаган. Натижада автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходими устига машинасини ҳайдаган йигит ўқ узиб тўхтатилган эди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз