Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ганьсу провинциясида 10 январь куни Ланчжоу халқаро қуруқлик портида жойлашган Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди.

Фото: «Xinhua»

Маълум қилинишича, ҳажми 9 минг куб/метр бўлган янги омборлар Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган товарларни саралаш вазифасини бажаради. Шунингдек, хорижда омборлар ташкил этилиши ҳисобига товарларни харидорларга етказиб бериш муддати 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартириши мумкин.

Таъкидланишича, шунга ўхшаш Ганьсунинг Тошкентдаги омборлари 2021 йилнинг октябрь ойида иш бошлаган. Мутахассисларнинг фикрича, «халқаро юк поездлари ва хориждаги омборлар» янги модель трансчегаравий юк ташиш барқарорлигини оширади.

Таъкидланишича, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси бошланганидан бери Ганьсу ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тобора ривожланмоқда. Ганьсунинг қишлоқ хўжалиги ва қўшимча маҳсулотлари, унинг механик жиҳозлари, шунингдек, ўзбек пахта иплари ўзаро савдонинг асосий товарлари ҳисобланади. Бундан ташқари, 2020 йил июнь ойида Ганьсу шаҳридан Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон аралаш халқаро юк ташиш йўналишидаги биринчи поезд йўлга қўйилган.