Тошкент вилоятида жойлашган «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Ғарбий Тянь-Шань тоғларининг Чотқол тизмаси ва тизмада жойлашган Катта Чимён, Қизилнура ва Аукашка чўққилари. Ушбу тоғ тизмаси этакларида бунёд этилган, яъни денгиз сатҳидан 1700 метр баландда жойлашган, 316 гектар майдонга эга бўлган Мудофаа вазирлиги «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машғулот маркази Ўзбекистон ҳарбийларининг халқаро армия ўйинларидаги муваффақиятининг асосий омилига айланиб бормоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Замонавий талабларга жавоб бера оладиган марказ фойдаланишга (2020 йил) топширилгандан кейин ҳарбийларнинг халқаро армия ўйинларидаги имкониятилари ошишига замин яратилган. Жумладан, «Эльбурс халқаси», «Тоғ учкураши», «Саян юриши» ва «Отлиқ марафон» каби йўналишлар бўйича тайёргарлик босқичининг энг муҳим ва масъулиятли жараёнлари бўйича машғулот ўтказиш мумкин.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бу ерда нафақат Халқаро армия ўйинлари, балки ҳарбий хизматчиларнинг мунтазам равишда тоғли ҳудудлардаги қийин шароитда жанг олиб бориш бўйича билим ва кўникмалари ошириб борилади. Ҳозирда марказ янада ривожланган бўлиб, ўз касбининг усталари — соҳа мутахассислари ҳарбий хизматчиларни «тарбиялаб», Ўзбекистон армияси сафини ҳар соҳада профессионал кадрлар билан таъминлаб келмоқда.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бундан ташқари, айни кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ҳам ушбу марказда машғулот олиб бормоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: «Bugun.uz»

Ташкил этиган тур давомида чанғи учиш, от миниш, қуроллардан ўқ отиш каби қатор машғулотларни амалга ошириш режалаштирилган эди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати