Пойтахт кўчаларида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий-ватанпарвалик паради бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 13 январь куни пойтахтда Қуролли кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилган. «Туркистон» санъат саройи майдонидан бошланган парад Алишер Навоий, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб «Халқлар дўстлиги» санъат саройига қадар давом этган.

Таъкидланишича, парадда жами 1200 нафардан ортиқ куч тузилма вакиллари, ҳарбий оркестр жамоалари иштирок этган ҳамда «Халқлар дўстлиги» майдонида ҳарбий оркестр, ҳарбий ансамбль ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкилланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ сана муносабати билан «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида пресс-тур ташкил этилганди. Шунингдек, Қуролли кучлар академияси фаолияти юзасидан «Bugun.uz» мухбирининг репортажи эълон қилинган.