Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати 13–14 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфини маълум қилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Чимён ҳудудида 13 январь соат 08:00 дан 14 январь соат 08:00 гача қор кўчиш хавфи бор. Вазирлик ҳудудга яқин аҳолига эҳтиёт чораларини кўришни ва «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.

Аввалроқ ФВВ 3 январь куни ҳам Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфидан огоҳлантириб, фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраганди.