Испания уй ҳайвонларини қонуний оила аъзолари сифатида тан олди. Бу ҳақда «El Pais» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, мамлакатда бундан буён уй ҳайвонларига ҳақиқий шахсни тасдиқловчи карта берилади, у миллий маълумотлар базасига киритилади. Шу билан бирга, ҳайвонларга объектлар сифатида эмас, балки ҳақиқий ақлли мавжудотлар деб қаралади. Мазкур қарор келтирилган ҳужжат уй ҳайвонлари эгалари томонидан қўллаб-қувватланган.

«Энди ажралишлар пайтида суд болалар каби уй ҳайвонларига ким яхшироқ ғамхўрлик қилишни ҳам ҳал қилади. Мушук ёки ит энг яхши молиявий тўлов қобилиятига эга бўлган одамда қолади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ажралиш суди агар ота-оналар уй ҳайвонларига зўравонлик қилганини аниқласа, уларнинг фарзандларини кўришларини чеклаши мумкин. Энди уй ҳайвонлари васиятномаларга киритилиши мумкин. Агар васиятномалар бўлмаса, улар меросхўрларга, маъмурий органга ёки ташландиқ ҳайвонлар билан шуғулланадиган марказга берилади. Агар меросхўрларнинг ҳеч бири ҳайвонни васийликка олишни истамаса, уни парвариш қилиш ва ҳимоя қилиш учун учинчи шахсга топшириш мумкин.

Испанияда янгиланган қонунчиликка кўра, кимдир йўқолган ҳайвон топса, унда зўравонлик белгилари бўлмаса ёки ҳайвон атайлаб ташлаб кетилган бўлмаса, уни эгасига ёки боқувчисига топшириши керак. Бундай ҳолда, тегишли органларга хабар берилиши керак бўлади.

Аввалроқ Қозоғистонда ит ва мушукларни ейиш тақиқланиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, Жанубий Корея президенти мамлакатда ит гўшти ейишни тақиқлашни таклиф қилган.