Италиянинг Fincantieri кема қурувчи компанияси мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун янги авлод сувости кемаси қуришни бошлади. Бу ҳақда «Naval news» хабар берди.

Фото: «Naval news»

Маълум қилинишича, сувости кемалари U212NFS лойиҳасининг модернизация қилинган версиялари ҳисобланади. Бу лойиҳа бўйича дастлабки тўртта кема Германиянинг thyssenkrupp Marine Systems компанияси билан биргаликда 2006 йилдан 2017 йилгача қурилган, 2027 йилдан 2029 йилгача яна иккитасининг қурилиши кутилмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, янги кемалар «юқори даражада инновацион, конструкцияда муҳим ўзгаришларга эга» бўлади ва барчаси мустақил равишда ишлаб чиқилади. Улар Type 212A Todaro, Scire, Romeo Romei типида қурилган 55,9 метрли сувости кемаларидан узунроқ бўлади. Бу кемани қўшимча ёнилғи ва янги электрон уруш тизимлари билан жиҳозлашга имкон беради.

Фото: «Naval news»

Шартномага кўра, кемаларни қуришда Италия технологияларидан ҳам фойдаланиш керак. Масалан, «Leonardo» сувости кемалари учун қўмондонлик ва бошқарув тизимини етказиб беришда 150 миллион евро олган. U212NFS лойиҳасининг мақсадларидан бири хизмат муддати тугашига яқинлашиб қолган эски «Sauro» синфидаги кемаларни алмаштириш ҳисобланади.

Фото: «Naval news»

Аввалроқ суюлтирилган водородни олиб юрувчи дунёдаги илк танкер ишлаб чиқарилганди.