Қозоғистонга келадиган барча эмланган ва эмланмаган хорижликлар 15 январдан бошлаб коронавирус учун салбий ПЗР тестини тақдим этиши шарт (сертификат материал йиғилган кундан бошлаб Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш пайтигача 72 соат давомида амал қилади). Бу ҳақда «kursiv.kz» хабар берди.

Фото: «Railliy News»

Маълум қилинишича, сертификат инглиз, рус ёки қозоқ тилларида бўлиши керак, мазкур қарор 5 ёшгача бўлган болалар учун истисно ҳисобланади. Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан бу қарор қабул қилинган.

Таъкидланишича, COVID-19 учун ПЗР тестининг салбий натижаси бўлмаса, йўловчилар, шу жумладан, Қозоғистон фуқаролари учиш аэропортидан бортга қўйилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистон билан чегарадош яна бир давлатда «омикрон» аниқланганди. Шунингдек, «омикрон» штами кўпроқ кимларга хавф солиши айтилган.