18:24 | 13.01.22 138

Коронавируснинг янги хусусияти ҳақида маълумот берилди

Бу вируснинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) шошилинч касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове коронавирус ўз хусусиятини ўзгартириб, эндемик бўла бошлаганини айтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «Science News»

Маълум қилинишича, ЖССТ ҳозирда вазият ривожланиши ва коронавирус тарқалишининг турли вариантларини ўрганмоқда. Вирусологнинг аниқлик киритишича, эндемик касаллик табиий хусусиятлари ва аҳоли турмуш шароитининг ўзига хослиги туфайли маълум бир ҳудудда доимий равишда касалликларнинг мавжудлиги ҳисобланади.

«Вирус эндемик бўлиш йўлида турибди. Бу ҳатто баҳсли эмас, аммо ҳозир биз ушбу пандемия ва тарқалиш даражаси, унинг интенсивлиги, шунингдек, янги инфекцияларнинг асосий тиббий хизматларга таъсири даражасининг ўртасида турибмиз», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Глазго университети олимлари умумий шамоллашни келтириб чиқарадиган риновирус одамни коронавирусдан ҳимоя қилишини айтганди. Шунингдек, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) мутахассислари лаб, тери ва тирноқлар рангининг кулрангга кириши бемор «омикрон» штамини юқтирганини билдиришини таъкидлаган.