Американинг «EcoHealth Alliance» нодавлат ташкилоти ковиднинг тарқалишидан олдин АҚШ ва Хитойнинг Ухань шаҳридаги бир қатор лабораторияларда коронавирус бўйича тадқиқот олиб боргани аниқланди. Бу ҳақда «OpiIndia» хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг март ойида «EcoHealth Alliance» АҚШ Мудофаа вазирлигининг илғор тадқиқот лойиҳалари агентлигига мурожаат қилиб, кўршапалак юқадиган коронавируслар бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштиришни сўраган. Агентлик бундай ишни жуда хавфли деб ҳисоблаб, уни рад этган.

Шунга қарамай, Оқ уйнинг бош тиббий маслаҳатчиси Энтони Фаучи бошчилигидаги АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти лойиҳани маъқуллаган ва олимлар тадқиқотни Хитойнинг Ухань вирусология институтида бошлаган.

Таъкидланишича, SARS-CoV-2 дастлаб АҚШда ишлаб чиқарилган рекомбинант кўршапалакларга қарши вакцина бўлган. Шунингдек, вирус бўйича иш дастури ҳақидаги барча тафсилотлар инфекция бутун дунё бўйлаб тарқала бошлаганидан кейин яширилган.

Аввалроқ Тайванда ковиднинг лабораториядан тарқалганини исботлаши мумкин бўлган ҳолат юз берганди. Шунингдек, АҚШда Ухань лабораториясига оид янги маълумотлар берилган.