Кинематография агентлиги томонидан «Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли» кино ойлиги давом этмоқда.

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, 14 январь куни Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан соат 11:00 да Ўзбекфилм киноконсернида Кинематография агентлиги ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда «Ватан» киностудияси томонидан Ҳилол Насимов режиссёрлигида яратилган «Меҳр» бадиий фильми ОАВ вакилари ва киноижодкорлар учун премьера қилинади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, картина директори Шоҳрух Насимов, композитор Дмитрий Янов Яновский, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов, иккинчи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев.