Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева мамлакатда содир бўлаётган сўнгги воқеалардан жуда хавотирда эканини айтиб, отасини қўллаб-қувватлаган Қозоғистон халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Ак Жайык»

Маълум қилинишича, Элбошининг қизи мазкур мурожаатни Facebook’даги саҳифасига жойлаган. «Юртимиздаги фожиали воқеаларни оғир ҳолда бошдан кечирмоқдаман. Қурбонлар ва ўлганлар туфайли оғриқ ва афсусланишни сўз билан ифодалаш мумкин эмас. Мен барча қурбонларнинг оила аъзоларига чин дилдан ҳамдардлик билдираман», — дейди Алия.

Шунингдек, у мазкур воқеалардан олинган шафқатсиз сабоқ қозоқ халқи учун мамлакат тарихидаги энг сўнггиси бўлишига умид билдирган. «Тинчлик даврида одамларнинг ўлиши тўғри эмас», — деган Қозоғистон биринчи президентининг қизи.

«Сизларга қўллаб-қувватлаган сўзларингиз учун раҳмат айтаман. Айни дамда отамни маънавий қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. У шу кунларда турли вилоятлар аҳолисидан кўп хабарлар олмоқда», — дейди Назарбоева.

Маълумот учун, Қозоғистон собиқ президентининг кенжа қизи 41 ёшда, у бизнес, ижтимоий фаолият, хайрия ва кино ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Алия 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён Қозоғистонда ташкил этилган Экологик ташкилотлар уюшмасига раҳбарлик қилади.

Аввалроқ Элбошининг қизи Дариға Назарбоеванинг нима учун оммага кўриниш бермаётгани маълум бўлганди. Шунингдек, Назарбоевнинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.