Олимлар Ер улкан космик пуфак билан ўралганини маълум қилди

Олимлар компьютер моделлаштиришдан фойдаланиб, Қуёш ва Ер диаметри 1000 ёруғлик йили бўлган улкан пуфакчанинг марказида жойлашгани, унинг юзасида Ерга яқин юлдузлар шаклланишини маълум қилди. Уларнинг бу бўйича тадқиқоти «Nature» журналида чоп этилди.

Фото: «Naked Science»

Маълум қилинишича, тадқиқот орқали олимлар космик муҳитнинг эволюцион тарихини қайта ўрганган. Мақоланинг марказий қисми 3D фазо-вақт реконструкцияси бўлиб, у Ердан 500 ёруғлик йили масофасида жойлашган барча ёш юлдузлар ва юлдуз ҳосил қилувчи ҳудудлар маҳаллий пуфак деб номланувчи улкан пуфак юзасида эканини кўрсатади.

Таъкидланишича, астрономлар унинг мавжудлиги ҳақида ўнлаб йиллар давомида билган, аммо эндигина унинг келиб чиқишини тушунишга ва космосга таъсирини баҳолашга муваффақ бўлган.

«Биз биринчи марта энг яқин юлдуз шаклланиши қандай бошланганини тушунтира олдик», — дейди тадқиқотнинг биринчи муаллифи, астроном ва маълумотларни визуаллаштириш бўйича мутахассис Кетрин Цукер.

Фото: «Nature»

Қайд этилишича, пуфак юзасида еттита юлдуз ҳосил қилувчи ҳудуд ёки молекуляр булутлар мавжуд. Моделлаштириш натижалари шуни кўрсатдики, 14 миллион йил олдин бошланган воқеалар занжири пуфакнинг пайдо бўлишига олиб келган.

«Бир қатор янги юлдуз чақнашлари юлдузлараро газни ташқарига чиқариб, зич сиртли пуфакчали структурани яратди», дейилади хабарда.

«Биз 15 га яқин янги юлдузлар миллионлаб йиллар давомида портлаб, бугунги кунда биз кўраётган маҳаллий пуфакни ҳосил қилганини билдик», — дейди Цукер. Аниқлик киритилишича, ҳозирги вақтда пуфак аста-секин катталашишда давом этмоқда. «У секундига тахминан тўрт миля тезликда кенгаймоқда. Бироқ тезлик нуқтаи назаридан у деярли барқарорлашди», — дея қайд этади олим.

Пуфакнинг кенгайиш тезлиги, шунингдек, унинг юзасида пайдо бўлган ёш юлдузларнинг ўтмишдаги ва ҳозирги траекториялари муаллифлар томонидан Европа космик агентлигининг Gaia космик обсерваторияси томонидан олинган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган.

«Маҳаллий пуфакни ҳосил қилган биринчи юлдузлар портлаганда Қуёш воқеа жойидан узоқда бўлган. Аммо тахминан беш миллион йил олдин Қуёшнинг галактика бўйлаб ўтган йўли уни шунчаки тасодифан пуфакнинг марказига олиб келди», — деб давом этади мақоланинг яна бир муаллифи, Вена университети профессори Жоао Алвес.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, юлдуз шаклланиши маҳаллий пуфак юзасидага барча ҳуддуда содир бўлади ва космосда бундай пуфакчалар жуда кўп.

«Агар бундай пуфакчалар кам бўлса, Қуёш улкан пуфакнинг марказида бўлиши даргумон», — деган тадқиқотда иштирок этган Гарвард университети профессори ва астрономи Алисса Гудман.

Фото: «Nature»
Фото: «Nature»
Фото: «Nature»

Аввалроқ олимлар ноодатий шаклдаги сайёрани аниқлаганди. Шунингдек, америкалик олим Ернинг ҳалқаси пайдо бўлишини маълум қилганди.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди