Ўзбекистонда 2021 йил давомида доимий аҳоли сонининг кунлик кўпайиши 1,9 минг нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўмитанинг маълум қилишича, 2021 йилда доимий аҳоли сони 712,4 минг кишига ошган. Мамлакат аҳолиси йил давомида ойида ўртача 59,4 минг кишига кўпайган. Шу билан бирга, 2021 йилда доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,9 минг кишига ортгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти аҳолиси 4 миллиондан ошгани хабар қилинганди. Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинган.