Ўзбекистонда бизнес-омбудсман жарима солиш ҳуқуқига эга бўлди

Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Сардор Ғаниев маълумот берди.

Фото: ХПК/Дилмурод Қосимов

Қайд этилишича, 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245(8)-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонуни қабул қилиниб, 12 январь куни расмий эълон қилинди.

Қонунга кўра, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.

Вакил, унинг ўринбосари ва девон бош инспекторлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган моддалар, жумладан:

  • 43 (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш);
  • 200(2) (ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш);
  • 241(1) (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш);
  • 241(2) (тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш);
  • 241(3) (тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш);
  • 241(4) (тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш);
  • 241(6) (имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш);
  • 241(8) (тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш);
  • 241(10) (тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш) моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўллайдиган таъсир чоралари қуйидагиларни ташкил этади:

  • давлат органлари (мансабдор шахслар)га қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритиш;
  • давлат органлари (мансабдор шахслар)ни қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириш;
  • давлат органлари (мансабдор шахслар)га тадбиркор ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги юзасидан хулоса киритиш;
  • тадбиркор манфаатида давлат божидан озод этилган ҳолда судларга ариза ва даъво ариза, шунингдек, апелляция ва кассация шикоятларини киритиш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш;
  • маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

2021 йилда бизнес-омбудсман девонига 8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, ундан 7,5 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 4 мингга яқин мурожаат ижобий ҳал этилган. Бунда бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан 2 мингдан ортиқ таъсир чоралар қўлланилган. Жумладан, 1,6 мингга яқин мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бённомалар расмийлаштирилган. Судларга тадбиркор манфаатида 200 дан ортиқ аризалар, 40 миллиард сўмлик даъво аризалар, давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан 250 та тақдимнома киритилган ва бошқа таъсир чоралар қўлланилган. Натижада 23,2 миллиард сўмлик даъво (шикоят) тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган, 489 та давлат органи мансабдор шахслари қарори бекор қилинган, 264 нафар мансабдор шахсга интизомий ва 1347 нафарига судлар томонидан маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023