Президент томонидан «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «iStock»

Маълум бўлишича, хизмат ушбу фаолиятдаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Гидрометеорологик ахборот (атроф-табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари) очиқ ва ишончли бўлиши керак.

Гидрометеорология хизмати давлат органларини, жисмоний ва юридик шахсларни иқлим ўзгариши, атроф-табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

Бунда умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборотлар гидрометеорология хизматининг расмий веб-сайтига ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ «Ўзгидромет» инфратузилмаси модернизация қилиниши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилгани маълум қилинган.