Россия ҳукумати мамлакатга Қозоғистондан гўшт олиб киришни тақиқлади

Россия ҳукумати мамлакатга Қозоғистондан гўшт, сут ва ҳайвонларни олиб киришни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мазкур тақиққа Қозоғизтонда ҳайвонлар орасида оқсил юқумли касаллиги тарқалгани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудига 12 январдан бошлаб қуйидагиларни импорт қилиш тақиқланмоқда:

  • касаллик тарқатувчи вирус йўқ қилинишини кафолатлайдиган иссиқлик билан ишлов берилмаган хом гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари;
  • Мазкур касалликка мойил бўлган тирик ҳайвонлар, шу жумладан, ёввойи, цирк ва ҳайвонот боғи ҳайвонлари;
  • вирусни йўқ қилишни кафолатлайдиган технология ёрдамида қайта ишланмаган жун ва тери.

Шунингдек, Қозоғистондан касалликка мойил бўлган тирик ҳайвонларни Россия орқали транзит қилиш ҳам тақиқланган. Маълумот учун, оқсил касаллиги ҳайвонларнинг ўта хавфли вирусли касаллиги бўлиб, у одамларга ҳам юқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон раҳбари 13 январдан бошлаб КХШТ тинчликпарвар контингенти мамлакатни тарк эта бошлашини маълум қилганди. «Эртага (13 январь) КХШТ тинчликпарвар контингентини уюшган ҳолда олиб чиқиши бошланади. Мен тегишли давлатлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказдим. Фурсатдан фойдаланиб, контингент қўмондонлигига шу кунларда амалга оширилган ишлар учун ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деган давлат раҳбари.

Қозоғистонда 2022 йил 2 январь куни суюлтирилган газнинг нархи оширилиши натижасида юзага келган норозилик харакати кейинчилик қуролли ҳаракатга айланиб кетган эди. 6 январга ўтар кечаси Тўқаев ўз раҳбарлигида Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди, унда у Қозоғистондаги вазиятни «давлат яхлитлигига путур етказиш» деб атади ва «террорчилик таҳдидини енгиш» учун КХШТдан ёрдам сўради. Шу куни тунда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тўқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма