«Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг ўнта корхонасига мамлакатга помидор ва қалампир етказишга рухсат берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Бухоро ва Фарғона вилоятларининг қуйидаги компанияларига мазкур маҳсулотларни олиб киришга рухсат берилган:

  • «AGG AGRO–GREENHOUSE GROUP»;
  • «JO‘SHQIN ZAMIN KELAJAGI»;
  • «INSHOOT TURXOL AGRO»;
  • «AGRO TRADE»;
  • «AZIZBEK BEGIM SAXOVAT»;
  • «RUXSHOBOD AGRO SAXOVAT»;
  • «QOROVULBOZOR SAXOVAT»;
  • «DJAFAR JASUR BEK»;
  • «GRAND HAYR BARAKA»;
  • «QO‘SHTEPA MEVA SABZAVOT».

Таъкидланишича, 13 январдан бошлаб Россияга сабзавот маҳсулотларини олиб кириш мумкин. Қарор Ўзбекистон корхоналаридан видеотекширув давомида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижалари, шунингдек, хорижий ваколатли орган кафолати асосида қабул қилинган.

Аввалроқ Россия Ўзбекистоннинг 3 та вилоятига помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берганди. Шунингдек, Ўзбекистон Туркиядан помидор ва қалампир импорт қилишни тақиқлаганди.