Шавкат Мирзиёев бошчилигида 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишчи, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Қайд этилишича, унда секторнинг 2022 йилги устувор вазифалари ҳам муҳокама қилинади.

Аввалроқ Президент қайта тикланувчи энергия соҳаси бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилганди.