Юнусобод туманида 2021 йил декабрь ва 2022 йил 10 январда кесиб кетилган қарағайлар бўйича Бош прокуратура расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум бўлишича, 10 январга ўтар кечаси Юнусобод туманида ниқобдаги номаълум шахслар 4 туп элдор қарағайини кесиб ташлаган. Аввалроқ Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси ёнида ўсиб турган 18 туп дарахтнинг 10 тупи декабрь ойи ўрталарида номаълум шахслар томонидан ярмигача арралаб кетилган эди.

Таъкидланишича, туман прокурори ўринбосари дарахтларнинг кесиб ташлангани юзасидан амалга оширилган чора-тадбир ва Халқ депутатлар Юнусобод тумани кенгашининг бўшаб қолган ўринларига бўлиб ўтган сайловига ўзининг муносабатини билдириб ўтган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг «Шаҳристон» метро бекати яқинида жойлашган қарағай дарахтлари номаълум кишилар томонидан тунги вақтда арралаб кетилгани акс этган видео тарқалганди.