Янгиликлар - 14:55 · 13.01.2022

Туркияда Европадаги энг узун туннель қурилиши якунланмоқда — фото

Туркия шимоли-шарқида икки Қора денгиз провинцияси бўлган Трабзон ва Гумушхане ўртасидаги йўналишни боғлайдиган янги «Зигана» туннелининг қурилиши якунланади. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Olay haber»

Маълум қилинишича, узунлиги 29 километр бўлган икки йўлли туннель Европадаги энг узун автомобиль туннели бўлади. Тарихий Ипак йўлида жойлашган янги туннель Туркиянинг Шарқий Қора денгиз минтақасини Жанубий Кавказ, Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Туннелнинг Гумушхане йўналишидан қурилиш 2016 йил апрель ойида, Трабзон томонидан эса ўша йилнинг август ойида бошланган.

Фото: «iha»

Таъкидланишича, Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адиль Караисмоилўғли туннелни якунлаш маросимида иштирок этади. Янги туннель туфайли Трабзон билан Гумушхане, Байбурт, Ашкале ва Арзрум провинциялари орасидаги алоқа муаммолари катта даражада бартараф қилинади. Янги Зигана туннели йилига 58,1 миллион лира ёнилғи ва вақтни тежайди, атмосфера чиқиндиларини эса 15 779 тоннага камайтиради.

Фото: «Anadolu»

Аввалроқ Данияда дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилганди. Шунингдек, Дубайда «самовий» боғ ва шаршара қурилгани маълум қилинган.