18:49 | 13.01.22 287

«Uzbekistan Airways» Қозоғистон шаҳарларига қатновларни тиклайди

Парвозлар 15 январдан бошланади

«Uzbekistan Airways» 15 январдан Олмаота, Оқтўбе ва Оқтов шаҳарларига мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 15 январдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.

  • Тошкент–Олмаота–Тошкент;
  • Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
  • Нукус–Оқтўбе–Нукус;
  • Урганч–Оқтов–Урганч;
  • Нукус–Оқтов–Нукус.

Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади. Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY -763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистонга амалга оширилиши керак бўлган авиарейс бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Бунга Оқтов аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни тўхтатгани сабаб бўлган.

Шунингдек, Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилгани хабар қилинган. Улар «Uzbekistan Airways» компаниясининг навбатдаги рейслари орқали ватанга қайтарилиши кўзда тутилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 991
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1851
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196