Шавкат Мирзиёев мамлакат Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимларини ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлади. Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги санъат саройида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» фотомухбири тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, тантанада Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов томонидан ўқиб эшиттирилган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, тадбирда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ота-оналар, мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр, ансамбль ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан она Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар тақдим этилган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт кўчаларида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий-ватанпарвалик паради бўлиб ўтганди.