АҚШнинг Париж ва Женевадаги элчихонаси айрим ходимлари «гавана синдроми»га ўхшаш аломатлар билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «The New Yorker»

Маълум қилинишича, Швейцарияда сирли касаллик уч нафар дипломатда аниқланган. АҚШ расмийларининг мазкур касаллликка чалинаётгани 2021 йилнинг ёзида Вашингтондаги Давлат департаментига хабар қилинган. АҚШда «гавана синдроми» бир мунча вақтдан бери неврологик касалликлар, жумладан, бош айланиши, кўнгил айниши, мигрень ва эшитиш қобилиятини йўқотиш симптомларини ўз ичига олади.

Хасталик илк бор 2016 йилнинг ноябрь ойида Гаванада АҚШ ва Канада элчихоналарининг айрим ходимлари ва уларнинг оила аъзолари орасида кузатилган. Айни пайтда Вашингтон «гавана синдроми» нима эканини аниқлай олмаяпти. Бу бўйича Америка матбуотида ҳатто Россияга қарши айбловлар ҳам бўлган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур айбловни бемаънилик деб баҳолаган.

Аввалроқ Канадада ёшлар номаълум мия касаллигига чалинаётгани маълум қилинган. Шунингдек, Осиё давлатларидан бирида хавфли касаллик тарқалаётгани маълум бўлган.