Исроилда «омикрон»нинг асл вариантидан келиб чиққан янги субвариантга чалинишнинг 20 га яқин ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Yenisafak»

Маълум қилинишича, «BA2» деб номланувчи субвариант коронавирурс билан касалланган беморларнинг генетик кетма-кетлиги давомида топилган. У асл «омикрон»га қараганда кўпроқ мутацияларни ўз ичига олади. Бироқ янги субвариантдан келиб чиқадиган хавф ҳанузгача ноаниқ.

Таъкидланишича, BA2 биринчи марта Хитойда бир неча ҳафта олдин пайдо бўлган ва у Ҳиндистонда келиб чиққан деб тахмин қилинади. Мазкур субвариант Дания, Австралия, Канада ва Сингапурда ҳам кузатилган.

Аввалроқ Европанинг ярми «омикрон» штами билан касалланиши мумкинлиги ва «омикрон»нинг кўпчилик эътибор бермайдиган хавфли аломати маълум қилинган.