Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусни даволаш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига иккита янги препаратни қўшди. Бу ҳақда «NDTV» журнали хабар берди.

Фото: «New York Post»

Маълум қилинишича, ташкилот ковиднинг оғир шаклини ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган «Барицитиниб» билан даволаш таклифини берган ва ўртача даражадаги, аммо касалхонага ётқизиш хавфи юқори бўлган беморлар учун моноклонал антитаначалар препарати «Сотровимаб»ни тавсия қилган.

ЖССТ, шунингдек, препаратнинг янги вариантларга, хусусан, «омикрон»га қарши самарадорлиги «ҳалигача ноаниқ» эканини айтган. Ташкилот мутахассислари турли даражадаги ковид билан касалланган 4 мингдан ортиқ беморда еттита клиник синовлар маълумотларини таҳлил қилгандан сўнг бу препаратларни тасдиқлаган. Улар даволанишнинг фойдаси ножўя таъсирлар хавфидан устун эканини қайд этган.

Аввалроқ коронавируснинг янги хусусияти ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, ковиднинг келиб чиқишига оид яна бир таҳмин илгари сурилган.