Коронавирус билан касалланган одамда ноёб симптом, яъни конъюнктивит (кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши) пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ura.ru» хабар берди.

Фото: «Advanced Sight Center»

Келтирилишича, россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков мазкур симптомнинг юзага келиши ҳақида маълумот берган.

У конъюктивитга йиринг, яъни яллиғланиш фонида бактериал флоранинг юзага келиши сабабчилигини айтган. Ўз навбатида, иммунолог-аллерголог Владимир Болибок ковидга чалинган баъзи беморлар кўз касалликлари ривожланишига мойил эканини тушунтирган. Унинг сўзларига кўра, бу аломат дунё бўйлаб коронавируснинг биринчи тўлқини пайтида кузатилган.

«Мазкур аломат камдан-кам учрайди, фақатгина айрим тоифадаги одамлар конъюктивитга дуч келади», — дея қўшимча қилган эксперт.

Унинг таъкидлашича, коронавирус фонида пайдо бўлган конъюнктивит анъанавий яллиғланишга қарши дорилар билан даволанади.

Аввалроқ коронавирус пандемияси тугашига нима тўсқинлик қилаётгани маълум бўлдганди. Шунингдек, «омикрон» штамининг яна бир салбий оқибати хабар берилган.