Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда касаллик пайтида тезда вазн ортиши мумкин. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Россия тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог, Юрий Потешкин бу ҳақда маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, бунга иккита омил, яъни жисмоний ҳаракатсизлик ва овқатланиш тартибининг ўзгариши сабаб бўлади.

«Ковид одатда килограмм ортиши билан ажралади, бу бир неча сабабларга кўра содир бўлади. Биринчиси, одамларнинг жисмоний фаоллиги сезиларли даражада пасаяди, ҳаракат қилиш қобилияти йўқолади. Иккинчиси эса касаллик даврида кўп ёғли овқат истеъмол қилишдир», — дейди у.

Шунингдек, эндокринолог касалликдан кейин ортиқча вазндан қандай қутилиш кераклигини тушунтирган.

«Ўз формангизга қайтиш учун жисмоний фаолликни босқичма-босқич тиклашингиз, овқатланиш рационига амал қилишингиз керак. Агар ковиднинг енгил шаклига чалинган бўлсангиз, тахминан бир ой ичида вазнни тиклашингиз мумкин. Тананинг тўлиқ тикланишига келсак, бу тахминан олти ой давом этади», — дея қўшимча қилган Юрий Потешкин.

Аввалроқ коронавирусдан ҳимояланишнинг янги усули маълум қилинганди. Шунингдек, коронавирус учун экспресс-тест топширишда йўл қўйиладиган хатолар айтилган.