Польшалик олимлар коронавирус инфекциясининг оғир кечиши учун жавобгар бўлган генни аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «360.tv.ru»

Маълум қилинишича, шу пайтгача ковиднинг оғир кечишига асосий хавф ёш кўрсаткичи, семириш каби омиллар сабаб бўлган. «COVID билан касалланиш ҳақида гап кетганда, биз жуда муҳим элементни аниқлай олдик. Бу генетик тузилиш билан боғлиқ хавф ҳисобланади», — деган соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельский.

Таъкидланишича, буни аниқлаш учун олимлар бир ярим йил давомида тадқиқот олиб борган. Ушбу геннинг топилиши келажакда коронавируснинг оғир кечишига мойил бўлган шахсларни аниқлашда ёрдам беради.

Аввалроқ коронавирус мия фаолиятига қандай зарар етказиши маълум қилинган. Шунингдек, ковиддан ўлим эҳтимолини 5 баравар оширадиган касаллик хабар берилган.