Янгиликлар - 21:34 · 14.01.2022

NATO Россия чегараси яқинида ҳарбий машғулот ўтказади

NATO Россия қирғоқлари яқинида 2022 йил баҳорида йирик масштабдаги «Cold Response 2022» ҳарбий машғулотларини ўтаказади. Бу ҳақда «The Barents Observer» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Буюк Британия, АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг бошқа қатор давлатлари Норвегия ҳудудида – Россия чегараларидан 400 километр узоқликда машғулот ўтказади. Унда Американинг «USS Harry S Truman» кемаси ва Британиянинг «HMS Prince of Wales» бошчилигидаги иккита самолёт ташувчи зарбалар гуруҳи жалб қилинади.

Бундан ташқари, машғулотларда 35 минг ҳарбий хизматчи ва кўп сонли ҳарбий самолётлар қатнашади. Норвегиянинг шимолий мудофаасини машқ қилишга қаратилган «Cold Response 2022» машқлари 1980 йиллардан бери NATO’нинг энг йирик машғулоти бўлади. Уларда 28 давлатдан 35 мингга яқин аскар иштирок этади. Март ойида бошланадиган машғулотларнинг катта қисми денгиз ва ҳавода ўтказилади.

Аввалроқ Украина мудофааси АҚШдан олган техникалар сони ва турини очиқлаганди. Шунингдек, Россия қўшинлари Украина билан чегарага қандай жойлаштирилгани кўрсатилган харита эълон қилинганди.