Британиянинг «The Economist» нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласини эълон қилди. Унда Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолаётган мамлакат экани айтиб ўтилган.

Фото: «Bugun.uz»

Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:

  • хомашё товарлари экспортига қарамлик;
  • аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
  • иқтисодиётдаги беқарорлик;
  • уюшган жиноятчилик.

Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида кўрсатилган. Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига янги раҳбарнинг келиши

  • мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
  • оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
  • мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.

Бу, нашр шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар ҳисобланади.

Аввалроқ Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсганини маълум қилганди. Шунингдек, «Қозоғистондаги инқирознинг сабаб ва оқибатлари. Ўзбекистонликлар нима қилиши керак?» сарлавҳаси остида «Bugun.uz» колумнисти, ЎзР ФА Шарқшунослик институти таянч докторанти Жаҳонгир Остоновнинг мақоласи эълон қилинган.