«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланади. Якшанба куни ёғингарчилик баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳарорат бироз пасаяди, якшанба куни 9–14 даража илиқ бўлади. 15–16 январь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ёмғирли об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошида ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади. Ҳарорат 5–8 даража, шимолда 3–8 даража илиқ қийматларга етади.